Андижонда инспектор пора билан қўлга олинди

81

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида иш бошлаган Амрилло Иноятов дастлабки кундан вазирлик марказий аппарати ходимлари, барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари, ихтисослаштирилган марказлар ва тиббиёт олий ўқув юртлари масъуллари иштирокида кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишда коррупциядан холи вазирликка айлантиришга бел боғладик, дея таъкидлаганди.

Лекин, аслида эски ҳаммом, эски тос қабилида иш олиб борилаётгандай. Ёки тизимдаги янгиланишлар Андижонга етиб келмадими?
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 7 январь куни Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро А.А.нинг аризага асосан Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Департаментнинг Андижон тумани бўлими ҳамда ДХХ Андижон туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали кадрлар бўлими инспектори вазифасида ишловчи М.Ж ариза муаллифи А.А.ни тез ёрдам хизматига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишга олиб кириб қўйишини айтиб, ундан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан  қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Анваржон ҲАЛИМОВ
“ISHONCH”