Судьялар ва уларнинг фарзандлари мол-мулки мажбурий декларация қилинади

50

Ўзбекистон Президентининг 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан «2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури» тасдиқланди.

Унинг 23-бандига асосан, шу йилнинг октябрь ойигача судьялар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг мол-мулкларини мажбурий декларациялаш тартиби жорий қилинади. Мазкур бандда, шунингдек, эксперт ва мутахассислар билан бирга одил судлов фаолиятини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш бўйича чораларни назарда тутувчи режа-жадвал ишлаб чиқиш, хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, очиқ суд мажлисида узлуксиз тарзда кўриладиган ишлар тоифаларини белгилаш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилган.