Марказий Осиёдаги энг йирик ШЭС ишга туширилиши кутилмоқда

54

Навоий вилоятнинг Томди туманида қурилаётган мазкур электр станция 2023 йил якунида ишга туширилади. У Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиши кутилмоқда.

Шу кунларда Хитойдан шамол генератор ва турбиналари махсус транспорт воситаларида олиб келинмоқда.

ШЭС тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд. 800 млн. квт. соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Натижада бир йилда 540 млн. куб метр табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Маълумот ўрнида: шамол энергияси энг тез ривожланаётган қайта тикланадиган энергия технологияларидан биридир. IRENA нашри маълумотларига кўра, сўнгги йигирма йил ичида ушбу энергиянинг ишлаб чиқариш глобал қуввати деярли 75 баравар ўсди, 1997 йилдаги 7,5 ГВтдан 2018 йилга келиб тахминан 564 ГВтгача.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш комплекс дастурига мувофиқ, мамлакатимизда 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия манбалари улуши электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидан 25 фоизгача етказилади.