AFAD маркази Қаҳрамонмараш бўлган зилзила қурбонлари сони 20 минг 318 нафарга етганини маълум қилди. 80 088 нафар фуқаро эса турли даражада жабрланган.
Табиий офатда уй-жойидан айрилганларнинг 90 мингга яқини бошқа вилоятларга эвакуация қилинди.
Зилзила оқибатлари билан курашилаётган ҳудудларда Туркия давлати ташкилотларининг 31,3 мингга яқин, шунингдек, бошқа давлатлардан келган 7 716 нафар қидирув-қутқарув ходимлари фаолият олиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6 февралда содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила Туркияда катта талафотларни келтириб чиқарди ва айни пайтда ҳам қидирув қутқарув ишлари олиб борилмоқда.



