У бу масала ечимида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёевнинг ўрнини алоҳида таъкидлаган.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қамоқдан озод бўлгач, журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда, жумладан, собиқ президентдан ўзбек-қирғиз чегараси бўйича имзоланган битимга муносабат ҳам сўралди.
“Менимча, бу масалада аввало Ўзбекистон билан чегаралар масаласини ҳал қилиш борасидаги тўғри истак ва хоҳиш асосий ролни ўйнаган. Бу айниқса, Тожикистон билан бугунги муносабатлар ҳолатини ҳисобга олганда, катта ва муҳим қадам. Жуда хурсандман”, – дейди у.
Атамбаев шунингдек, қўшни давлат раҳбарларининг чегара муаммосини ечишдаги ёндашувлари ҳақида тўхталиб, Ўзбекистон президенти ҳақида илиқ фикрларни айтади.
“Бу — тарихий қарор. Яхшиям қўшнимиз президент Каримов эмас, Мирзиёев. Мирзиёевнинг Қирғизистонга, қирғиз халқига муносабатини биламан. Буни қадрлаш керак”, – дейди у.



