IT хизматлар экспорти келгусида 1 млрд долларгача оширилади – Президент

41

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлат раҳбари йиғилишда рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга тўхталди.
Шунингдек, соҳада амалга оширилган ишлар етарли эмаслиги, IT хизматлар экспортини келгусида 1 миллиард долларгача ошириш режа қилинганини қайд этилди.

Президент Мирзиёев бунинг учун:
— камида 100 минг нафар малакали дастурчи, IT архитекторлари, операторлари ва муҳандислари кераклиги;
— ҳудудларда юқори тезликдаги интернет ва мутахассислар учун шарт-шароитларни кенгайтириш лозимлиги;
— хорижий IT компаниялар кўпайиши учун янада қулай муҳит яратиш зарурлиги;
— замонавий IT касбларга ўқитиш тизимини яратиш кераклиги;
— аҳоли ва тадбиркорлар учун энг зарур бўлган камида 200 та янги электрон хизматларни ишга тушириш шартлигини кўрсатиб ўтди.