“Лайк” дардида поезд устига чиққан болаларни ток урди. Иккаласи ҳам шифохонага ётқизилган

37

Жорий йил 14 март куни соат 15:18да Чиноз бекатида икки болакайнинг поезднинг юк вагони устига чиқиб, ижтимоий тармоқлар учун видеога тушмоқчи бўлишган. Натижада эса 10 ёшли М.И. ҳамда 11 ёшли Б.Б. контакт тармоғининг электр таъминоти кучланишида тан жароҳатлар олишган.

Иккаласи ҳам зудлик билан шифохонага етказилган. Маълум бўлишича улардан бири 20 фоиз, иккинчиси эса 80 фоиз куйиш тан жароҳатларини олган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ота-оналардан фарзандларига эътиборли бўлишини, бу каби бахтсиз ҳодисалар сабабчиси бўлиб қолишдан асрашларини сўрамоқда.

“Ушбу бахтсиз ҳодисада болалар машҳур ижтимоий тармоқлар учун видеога тушиш ва кўпроқ “лайк” олишни мақсад қилганлар. Бахтсиз ҳодиса натижасида, болалар нафақат ўзларига, балки яқинлари учун ҳам катта мусибат етказдилар”, – дейилади компания хабарида.