Оқилона овқатланишнинг олтин қоидаси

119

Мутахассислар, кўп йиллик амалиёт натижасига кўра, рационал овқатланиш қоидаларини ишлаб чиққан:

1. Янги таомлар. Янги етиштирилган ўсимликлар маҳсулотларидан тайёрланган таомлар истеъмол қилиш. Пиширилган овқатни бир неча соатдан сўнг истеъмол қилманг. Чунки унда ферментация ва парчаланиш жараёнлари бошланади. Шунинг учун уни дарҳол истеъмол қилиш тавсия этилади.

2. Хом озиқ-овқат диетаси. Узоқ вақт давомида ўсимлик маҳсулотларида (булар – мева, сабзавот ва кўкатлар) энг катта ҳаёт берувчи куч борлигига ишонишган.

3. Озиқ-овқат хилма-хиллиги. Рационга турли хил овқатлар киритилса, танага шунчалик кўп физиологик фаол моддалар сингади. Бу, айниқса, ақлий зўриқиш пайтида уларга бўлган эҳтиёж ортиши ва иштаҳанинг тез-тез пасайиши туфайли ҳам жуда муҳим.

4. Озиқ-овқат маҳсулотларининг маълум бир алмашинуви. Бунда узоқ вақт бир хил маҳсулот истеъмол қилмаслик даркор.

5. Озиқланишнинг мавсумийлиги. Баҳор ва ёзда сиз ўсимликлардан тайёрланадиган озиқ-овқат миқдорини кўпайтиришингиз керак. Айниқса, совуқ тушганда таомномага оқсил ва ёғларга бой овқатлар қўшинг.

6. Озиқ-овқат маҳсулотларини чеклаш. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кам ишлайдиган, чарчоққа кўпроқ мойил бўлганлар кўп овқатланади.

7. Овқатдан максимал даражада фойдаланиш. Бунинг учун, биринчи навбатда, овқатланиш вақтида чалғимаслик, телефондан фойдаланиш, бирор нима ўқиш одатидан, шошқалоқликдан воз кечинг.

8. Овқатланишда озиқ-овқат комбинацияларининг муайянлигига эътибор қаратинг. Мос келмайдиган маҳсулотларни ҳисобга олиш керак. Ноқулай озиқ-овқат бирикмалари билан ичакда озиқ-овқатнинг ферментацияси ва чириши кучаяди ҳамда ҳосил бўлган зарарли моддалар билан заҳарланиш содир бўлади.

9. Парҳез стрессларидан сақланинг. Яъни бир кун оч қоринга тамадди қилиб, эртасига эса тўқ қоринга ўта тўйиб овқатланманг.