Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди. Бу борада жорий йил 23 март куни Президентнинг “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди.
Жумладан:
• йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
• пишлоқ ва твороглар;
• янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
• янги олма, нок ва беҳи;
• буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
• какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.
Маълумот учун, юқоридаги фармон билан жами 36 турдаги товар ва маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, илгари мазкур муддат Президентнинг 2022 йил 31 майдаги фармонига асосан 2023 йилнинг 1 июлига қадар эди.
