Россиянинг Украинага босқини ортидан Финляндия ва Швеция НАТОга аъзолик учун ариза берган эди.
Бугун, 4 апрел куни Финляндия Шимолий альянсга 31-аъзо сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецкий ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Бугундан бошлаб альянсга кирган мамлакатлар сони 31 та бўлди. Кучли ҳамкорлар Польша, минтақамиз ва бутун дунё хавфсизлигини таъминламоқда”, – деб ёзади Моравецкий.
Финляндия ва Швецияниг ҳарбий иттифоққа аъзолиги масаласи энг сўнггида Туркия ҳукуматининг розилигига боғлиқ бўлиб турган эди. Жорий йил 30 март куниТуркия парламенти Финляндиянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилиши билан ушбу мамлакат учун альянсга аъзолик деярли ҳал бўлди.
Аввалроқ айтилганидек, Анқара ҳозирда Швециянинг иттифоққа киришини ратификация қилишни истамаяпти.
Расмий Кремль эса Финляндиянинг НАТОга аъзолигига муносабат билдириб, уни “хавфсизликка ҳужум” деб атаган ва бу “вазиятни кескинлаштирувчи охирги қадам” эканини билдирган.



