Ishonch.uz театрларда намойиш этилаётган энг яхши спектакллар ҳақида маълумот бериб боришни ваъда қилган эди.
Бугун Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек драма театрига юзландик. Мазкур санъат даргоҳи жамоаси ҳам халқимизга энг яхши саҳна асарларини тақдим этиб келмоқда.
Яқинда ушбу театрда Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” пьесаси асосида тайёрланган спекталь премьераси бўлиб ўтди. Алимжон Салимов режиссёрлигидаги мазкур саҳна асарида бош ролларни Бекзод Зокиржонов, Сирожиддин Сатторов, Гулруҳ Пирназарова, Малика Авазова, Доно Бобохонова ижро этишган.
Эртага театрга ташриф буюриб, мана шу ардоқли асарни янги талқинда, жонли ижрода томоша қилишингиз мумкин.
Намойиш вақти 16:00.
Чипта нархлари 25 мингдан 50 минг сўмгача.
Мароқли ҳордиқ тилаймиз!



