Унга зудлик билан ёрдам керак!
Йиқилганни суяш, оғир кунида кўмакдош бўлиш
— ўзбек халқига хос фазилат. Фарғоналик фидокор журналист Фотимахон Ўктамова бугун халқимизнинг ана шу фазилатига умид боғлаган.
Ishonch.uz жамоаси Фотимахонга шифо тилаб, унинг мурожаатини чоп этишга қарор қилди.
Журналист аёл 5 йилдан бери буйрак етишмовчилиги касаллиги билан курашиб келяпти. Битта буйраги бир неча йил аввал олиб ташланган беморнинг иккинчи буйраги ҳам қуриб қолган. Айни пайтда Фотимахон саховатпеша инсонларнинг кўмагига муҳтож. Жарроҳлик амалиёти учун эса 10 000 АҚШ доллари керак.
— Минг бир хижолатда сиз азизлардан ёрдам сўраяпман. Соғайиб кетишим учун сизларнинг моддий кўмагингиз менга жуда зарур. Ҳозир ҳам шифохонадаман.
Гемодиализ ҳам оғир жараён экан. Инсонни ҳолсизлантириб, қон босимини оширади ёки бирдан тушириб юборади. Яъни буйрак етишмовчилиги қўшимча касалликларга ҳам сабаб бўлар экан. Ҳар гал минг бир азобда муолажа оламан. Шифокорлар буйрак кўчириб ўтказиш орқалигина дардимга даво топишим мумкинлигини айтишмоқда.
Донор ҳам топдим. Жарроҳлик амалиёти эса хорижда ўтказилади. Операция харажатлари учун 10 минг АҚШ доллари керак. Аммо бунча маблағ менда йўқ. Саховатпеша инсонларнинг кўмагига муҳтожман. Яшашни хоҳлайман, — дейди у.
Моддий кўмак беришни истаганлар учун пластик карта рақами:
8600061089176191
Uktamova Fotimakhon
Боғланиш учун: +99891 652 39 41




