Сентябрдан газ ва электр энергияси нархларида ўзгариш кутиляпти

34

2023 йил сентябригача Ўзбекистонда газ ва электр энергияси нархларида ўзгариш бўлиши кутиляпти. Бу ҳақда 19 май куни Тошкентда бўлиб ўтган энергетика форумида маълум қилинди.

«Газета.uz» сайтининг энергетика вазири биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаевдан иқтибос келтиришича, мазкур муддатда ижтимоий истеъмол меъёрларини жорий этишни назарда тутувчи энергетикани ривожлантиришнинг янги дастури тақдим этилади.

Қайд этилишича, бунда ҳукуматнинг асосий мақсадларидан бири энергетика соҳасининг самарали ишлаши ва ўсиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этишдан иборат бўлади.

«Энергетика вазирлиги халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда келажакдаги ислоҳотлар учун асос бўладиган бутун тармоқ учун янги меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқмоқда», – деган Ахмедхаджаев.