Жорий йил 1 июндан туғилганлик ҳолатини қайд қилиш тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома кўринишида берилади.
Электрон кўринишидаги мазкур гувоҳнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.
Гувоҳнома эса фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан айни пайтда (2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача) никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ҳам ўтказилмоқда.
