Жорий йилнинг 31 январь куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида рўй берган оммавий тартибсизликларнинг асосий “фигурант”и Даулетмурат Тажимуратов ва яна 21 кишига оид жиноий иш кўриб чиқилган ва Тажимуратов 16 йилга қамалган эди.
30 март куни эса Д.Таджимуратов ва яна 15 киши биринчи инстанция судининг ҳукми устидан аппеляция тартибида шикоят бергани маълум қилинди.
Бугун, 5 июнь куни Олий судда мазкур аппеляция иши кўриб чиқилди. Унга кўра, Даулетмурат Тажимуратовнинг шикояти қаноатлантирилмаган ва тайинланган жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилган.
Маълумот учун, Даулетмурат Тажимуратов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 2441-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида унга 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва бу муддатнинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланган.
