Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига таъзия йўллади

31

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва катта зиён кўрилгани муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва қардош Қозоғистон халқига таъзия йўллади.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июнь куни Қозоғистон шарқидаги Абай вилоятида ўрмон ёнғинлари бошланган ва ёнғин 60 минг гектарга ёйилгани айтилган эди.

Қозоғистон ФВВ ўрмон ёнғинларида жами 14 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

Кеча, 11 июнь куни эса президент Тоқаев Абай вилоятидаги “Семей орманı” қўриқхонасида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари билан учрашувда мамлакатда 12 июнь кунини умуммиллий мотам куни деб эълон қилган эди.