Хитойнинг Сиямен портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
Таркибида маиший техника юклари (музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плиталари) бўлган контейнерлар Хитойдан денгиз орқали Бандар-Аббос портига олиб келинади ҳамда Эроннинг Бандар-Аббос портида темир йўл платформаларига ортилган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.
Юк Тошкент шаҳридаги Сергели станциясига келиб тушиши режалаштирилган.
39 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди Бандар-Аббос портидан Сергели станциясигача 14 кунда етиб келиши белгиланган. Ҳозирда контейнер поезди Ўзбекистон ҳудудига ўтган бўлиб, бугун Тошкент шаҳрига етиб келиши режалаштирилган.
