Президент тавсияси билан беш нафар ёш йигит-қиз олий ўқув юртларига грант асосида ўқишга қабул қилинди

37

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Бағдод туманидаги “Хитой” маҳалласида бўлди. Ташриф давомида беш нафар ўғил-қиз Президент тавсияси билан олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. 

Давлатой Қўрчиева Қўқон давлат педагогика институтига, Ойгул Саминжонова Тошкент давлат молия институти, Омадбек Турғунбоев Тошкент давлат стоматология институтининг бакалавриат йўналишига, Ҳожиаҳрор Ғиёсиддинов Фарғона давлат университети, Дилёрахон Турғунбоева Тошкент давлат педагогика университетининг магистратура босқичига ўқишга қабул қилинди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва олий таълим муассасалари ректорлари мазкур маҳаллада бўлиб, давлатимиз раҳбарининг тавсияси асосида ёшларга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинганлиги ҳақидаги сертификатларни топширди.