Бугун Хивада анъанавий қовун сайли бошланди.
Ўтган йиллардан фарқли равишда бу йил сайилда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан миришкор деҳқонлар иштирок этмоқда. Бу ерда қовуннинг юзлаб турлари билан бирга бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам намойиш қилинмоқда.

Ҳар бир вилоят майдони алоҳида дизайн асосида жиҳозланган. Воҳанинг ҳар бир тумани учун ҳам алоҳида павильонлар ажратилган.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари шундай гўзал жойлаштирилганки, бамисоли санъат асари дейсиз.


Шунингдек, бу ерда уста хунармандлар ҳам ўз маҳсулотларини ва маҳоратларини намойиш қилмоқдалар. Концерт дастурлари, спорт мусобақалари уюштирилмоқда.
Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,
Ishonch.uz
