Самарқанд МИБчилари қарздорлардан қарийб 51 миллиард сўм ундирди

34

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурсларидан ҳосил бўлган 50,6 миллиард сўм қарздорликни ундиришга муваффақ бўлди.

Ундирилган маблағлар электр энергияси учун 35,8 миллиард сўмни, газ таъминоти учун эса 14,8 миллиард сўмни ташкил этмоқда.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 1,1 миллиард сўмлик мол-мулклар хатловга олиниб, 8 та 31,6 миллион сўмлик мулклар савдога чиқарилган.

Ҳозирда бошқа хатланган мол-мулкларни электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда, дейилади Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.