«Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг маълум қилишича, йўловчи поездларнинг чипта нархлари сўнгги марта 2018 йилда маҳаллий йўналишларда, 2019 йилда юқори тезликда ҳаракатланувчи «Aфросиёб» электропоездида қайта кўриб чиқилган бўлиб, охирги 4-5 йил мобайнида нархлар оширилмаган.
Мутасаддилар нарх-навонинг кескин кўтарилаётганини 2019-2022 йиллар ва 2023 йилнинг тўққиз ойи давомида республикамизда иш ҳақи миқдори 2,4 баробарга, электроэнергия ва ёқилғи нархларининг, логистика ва транспорт харажатларининг сезиларли даражада ошганлиги, шунингдек, йўловчи вагон паркларини янгилаш, янги поездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини замон талабларига мос равишда сақлаш каби омиллар билан асосламоқда.
Шундай қилиб, 2023 йилнинг 20 октабрь санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездларнинг чипта нархлари 50 фоизга, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Aфросиёб» электропоезд чипталари эса 100 фоизга оширилади.



