Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.А. харидор З.га айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган акциз маркасиз 3 000 қути “Milano” номли тамаки ва 4 дона «Кара балта» номли алкоголли маҳсулотларини жами 3 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.