Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Оҳангарон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Олмалиқ тоғ металлургия комбинати” АЖ фабрикаси ишчиси А.И. фуқаро Ж.Р. ва яна 3 нафар фуқарони “Калмакир” конига ишга киритиб қўйиш эвазига, олдиндан келишилган 6 000 АҚШ доллари ҳисобидан аванс сифатида 1 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
