АДАБИЁТГА ОШНО ҚАЛБЛАР

70

Китоб мутолааси инсонни маънан юксалтирувчи беқиёс кучдир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси китоб билан дўстлашувни янада мустаҳкамлаш, ёш авлод дилида адабиётга муҳаббатни кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳридаги 21-сонли Меҳрибонлик уйида тадбир ўтказди.
Ўзаро мулоқот чоғи тарбияланувчилар шеърлар ўқишди, мутолаа қилган асарлари ва улардан олган таассуротлари ҳақида мароқ билан сўз юритишди. Сўнгра энг фаол китобсевар ўсмир-ёшларга “Ишонч” – “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти саъй-ҳаракатлари билан нашр этилган бир туркум китоблар тарқатилди. Шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси томонидан ушбу муассаса ўқитувчилари ва тарбиячиларига ардоқли шоир-ёзувчилармизнинг сара китоблари совға қилинди. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоира Маъмура Зоҳидова эса ўз ижодидан намуналар ўқиб, даврага файз киритди.
Тарбияланувчилар билан учрашув самимий суҳбат руҳида ўтди.

Умида ХУДОЙБЕРГАНОВА.