Медиалингвистиканинг долзарб масалалари қамраб олинди

163

    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан «Маданиятлараро коммуникация аспектида лингвистика ва лингводидактиканинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Унда олимлар, амалиётчи таржимонлар, муҳаррирлар, ёш тадқиқотчилар, магистрантлар иштирок этди.

Анжуманда журналистик, тадқиқотчилик, педагоглик, таржимонлик, муҳаррирлик фаолияти билан шуғулланаётган ва ушбу соҳаларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар офлайн ҳамда онлайн тарзда маъруза қилишди.

Бўлажак журналистлар ва тилшуносларнинг билим, малака, тажрибасини оширишга қаратилган конференция асосан медиалингвистиканинг долзарб масалаларини қамраб олди. Хусусан, контактли лингвистика, назария ва амалиётда маданиятлараро мулоқот муаммолари, лингводидактик тадқиқотларнинг  замонавий йўналишлари борасида фикр алмашилди.

Якунда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

                                                                                Шаҳло АБДУРАҲМОНОВА,

“ISHONCH”