Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Озарбайжоннинг Нахчиван Мухтор Республикасини мамлакатнинг ғарбий қисми билан темир йўл ва автомобил йўллари орқали боғлайдиган Зангезур йўлагини очиш бўйича олиб борилаётган музокараларга изоҳ берди.
Байрамовнинг таъкидлашича, бу борада ҳозирча аниқ натижа йўқ, чунки Арманистон турли баҳоналар билан бу жараённи кечиктирмоқда.
Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ раҳбари Анқарада бўлганида Туркия билан дўст ва қардош давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали қабулда “Анадолу”га берган интервюсида маълум қилди.
Байрамовнинг таъкидлашича, минтақада алоқани тиклаш биринчи навбатда Арманистоннинг ўзи учун зарур, бу эса транспорт соҳасида ўз имкониятларини минималлаштирган.
“Туркия ва Озарбайжон очиқчасига айтишади: “Бизнинг Ереван билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ. Мамлакатларимиз Арманистон билан нормал яхши қўшничилик муносабатлари тарафдори. Агар Ереван тегишли қадамларни ташласа, халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳурмат қилса ва минтақа воқелигини ҳисобга олса, яхши натижаларга эришиш мумкин бўлади”, — деди у.
Зебо НАМОЗОВА тайёрлади



