Овнинг айрим турларига рухсат берилди

62

     Республикамизда жорий йилнинг 15 августидан кабутарсимон паррандаларни овлашга рухсат берилди.

Овнинг ўзига яраша тартиб-тамойиллари бор. Самарқанд вилояти экология бошқармаси ташаббуси билан вилоят  овчи ва балиқчилар спорти бўлимига қарашли Пайариқ туманидаги Шўркўл балиқчилик хўжалигида мавсумолди назорат-тушунтириш тадбирлари ташкил этилди.

Эслатиб ўтилганидек, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, ҳайвонот ва наботот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланади. Қолаверса, тегишли рухсатномага эга бўлмасдан туриб ёки тақиқланган жойларда, тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш учун ҳам жавобгарлик белгиланган.