Президентнинг тегишли фармонига асосан, Сайдуллаев Нодирбек Нарзуллаевич Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у 2019 йилдан буён «Асакабанк» бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётган эди.
Нодирбек Сайдуллаев ўз вақтида «Ўзмиллийбанк» бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам фаолият олиб борган.
