Бундан 2-3 йиллар аввал Андижон вилоятидаги туманларнинг бирида 52 нафар мактаб директоридан диктант олинганди. Ўшанда уларнинг бор-йўғи иккитасигина қониқарли баҳо олган, холос…
Хуллас, ҳоким буванинг гапида жон бор. Муаммонинг ичига кириб ўрганган, қолаверса, эртаю кеч бирга ишлаб, қайси раҳбарнинг салоҳияти қай даражада эканини туман ҳокими яхши билади.
Беихтиёр фидойи, жонкуяр муаллимларимиз қайдасиз, дегингиз келади.
Айтганча, видеотасвирда ўраниб-чираниб ўтирган мактаб директорлари бўлса, уларнинг таълим масканларида аҳвол қандай экан? Ахир совуқ синф хоналарида ўтириб дарс тинглаётган ўқувчиларнинг қулоқларига гап кирармиди?
Биз, албатта, устоз, муаллимларни ҳурмат қиламиз, ўз касбининг фидойиси бўлган халқ таълими ходимларига юксак эҳтиром билан қараймиз. Шундай бўлса-да, ҳоким буванинг фикрларига ҳам қўшилмасликнинг иложи йўқ. Чунки ёш авлоднинг келажаги бугун у кимлар қўлида тарбия топаётгани билан чамбарчас боғлиқ.
Анваржон ҲАЛИМОВ
“ISHONCH”
