“Қишлоққурилишбанк” акциялари сотувга чиқадими?

75

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида келгуси йилда энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг акциялари аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилишини айтиб ўтди. Акциялари сотиладиган тижорат банклари орасида АТБ “Қишлоққурилишбанк” ҳам борми? Бўлса, бу қандай тартибда амалга оширилади?

– Президентимизнинг 2022 йил 18 мартдаги “Иқтисодиётда давлат улушини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан 2023 йилнинг 1-чорагида АТБ “Қишлоққурилишбанк” томонидан банкнинг қўшимча акциялари республика аҳолиси ва барча инвесторлар учун маҳаллий фонд биржасига очиқ ва шаффоф савдога чиқарилиб, бирламчи оммавий жойлаштириш режалаштирилган.

Бугунги кунда АТБ “Қишлоққурилишбанк” акцияларининг номинал қиймати 119,25 сўмни ташкил этади.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида ўтказилиши режалаштирилаётган Роуд-шоу тадбирларида нархлар ҳақида қўшимча маълумотлар алоҳида эълон қилинади.

2023 йилнинг март ойида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” акцияларини сотиб олиш учун банкнинг филиаллари томонидан маблағлар қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Саволга АТБ “Қишлоққурилишбанк” Бошқаруви раиси

Алишер МУРАТОВ

 жавоб берди