Онаси томонидан калтакланган болакайнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

56

Бугун, 26 декабр куни Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи аёлнинг вояга етмаган ўз фарзандини аёвсиз ургани акс этган видео тарқалиб, унга расмий идораларнинг муносабатлари берилгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Ургут тумани ҳокимлигининг қўшимча қилишича, Г.О. (боланинг онаси)нинг айни вақтда Россияда бўлган И.С. билан иккинчи турмуши бўлиб улар қонуний никоҳ асосида турмуш қуришган. Турмушидан 4 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғининг биринчи турмушидаги бир нафар фарзанди билан О.Г.нинг тарбиясида жами 5 нафар фарзанд бор.

Ҳозирда, Г.О. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди Ургут тумани Тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Видеолавҳадаги фарзанди И.С.нинг соғлиғи шифокорлар томонидан қониқарли деб баҳоланган.

Психологларнинг хулосасига кўра Г.О. нинг руҳий ҳолати ҳам қониқарли ва фарзандига жисмоний ёки руҳий шикаст етказиш даражасида эмас.
Г.О. билан ўтказилган суҳбатда, у ўзини бошқара олмай қилган ушбу ишидан афсусланиб, аввал фарзандларига нисбатан бундай муносабатда бўлмагани, турмуш ўртоғи билан телефон орқали келишолмай қолгач, шу ҳолат юз бергани, уларни яхши тарбиялаб келаётганини айтган.