Самарқанда ижод ўғриси жаримага тортилди

51

Самарқанд вилоят адлия бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти раиси М.Сабитов  жамият аъзоси И.Нуримовнинг муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлигини билдириб, Ҳолат юзасидан жавобгар шахсга нисбатан тегишли чора кўриш тўғрисидаги мурожаат қилган.

И.Нуримов  қаламига мансуб “Жўраларим мужик” номли шеъридан фуқаро Б.Нарзиқулов  муаллиф розилигини олмасдан фойдаланган. Қолаверса, ўртада ҳеч қандай келишув  бўлмасада мазкур шеърни тожик тилига  таржима қилган ҳамда муаллиф томонидан яратилган композициядан ҳам фойдаланган ҳолда омма олдида ижро этиб келган.

Адлия бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида И.Нуримов Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти аъзоси эканлиги ҳамда “Жўраларим мужик” номли шеър И.Нуримов қаламига мансублиги, мазкур асарга нисбатан мутлоқ мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлар унга тегишли эканлини маълум бўлди.

Муаллиф ҳуқуқларини бузган хонанда Б.Нарзиқулов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 177-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган, деб топилиб, БҲМнинг 2 баравари  миқдорида жарима жазосига тортилди.

Қолаверса, “Муллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги”ги Қонунининг 61-моддасига кўра, муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда мутлоқ ҳуқуқларга эга. Юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан, улар бўлмаган тақдирда, бу ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ фойдаланишлари мумкин.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими