АҚШ Миллий меҳнат муносабатлари бошқармаси терговчиларининг фикрига кўра, Apple ўз ходимларига маошларини муҳокама қилиш ва бошқа ҳимояланган фаолият билан шуғулланишларига йўл қўймаслик учун қонунга хилоф равишда қоидалар ўрнатган.
“Appleнинг турли иш сиёсатлари, йўриқномалари ва махфийлик сиёсатлари ноқонунийдир, чунки улар ўзларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга уринаётган ходимларни асосли равишда аралашиш, тўхтатиш ёки мажбурлашга мойилдирлар”, — деди Миллий меҳнат муносабатлари кенгаши вакили Кайла Бладо CNN телеканалига берган маълумотида.
Бладонинг сўзларига кўра, тергов 2021 йилгача бўлган бир нечта айбловларни ўз ичига олади. Улардан баъзилари Apple компаниясини ходимларнинг иш ҳақи маълумотларини йиғиш ҳаракатларига аралашишда ва “ташкилотчиларни суиистеъмол қилиш ва таъқиб қилишга ёрдам берган репрессив фаолиятда” айблади. Даъволардан бирида айтилишича, Apple “ходимларнинг иш ҳақи, иш соатлари ёки бошқа меҳнат шартларини муҳокама қилишига тўсқинлик қиладиган иш қоидалари”ни сақлаб қолган.
Apple бу ҳақда изоҳ беришдан бош тортди. Миллий меҳнат муносабатлари кенгаши жарима солиш ҳуқуқига эга эмас, лекин унинг веб-сайтига кўра, иш берувчиларни “компенсация чораларини” қўллашга мажбур қилиши мумкин.
Даъвогарлардан бири собиқ ходим Эшли Гьовик компанияни меҳнат қонунларини бузганлигини тан олишга ва унинг ишига нисбатан қўлланиладиган сиёсатни ўзгартиришга умид қилмоқда.



