Андижонлик Нуриллохон Пошшаев 43 мингдан зиёд олим орасида олтин медалга лойиқ топилди

56

Нуриллохон Пошшаев 1978 йили Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. Айни пайтда АҚШнинг Миннеаполис шаҳридаги WALDEN UNIVERSITYда ўқитувчилик қилиб келмоқда.

Нуриллохон докторлик диссертациясини ёқлаб, иқтисод ва техника фанлари доктори унвонига сазовор бўлди. Изланувчан олим дунёнинг 43 мингдан зиёд олими орасида биринчи бўлиб олтин медаль ва докторлик дипломига сазовор бўлди.
Маълумотларга кўра, айни пайтда олтин медаль билан докторлик диссертациясини ёқлаган ўзбекистонлик олимлар сони 10 тага етди. Нуриллохон 15 йиллик натижани янгилаб, Ўзбекистоннинг “олтин олим”лари сафидан жой олди.

Анваржон ҲАЛИМОВ
“ISHONCH”