Ўзбекистонга Россиянинг Европа қисмида шаклланган совуқ антициклон кириб келмоқда

52

Жорий йил 9-10 февралда Ўзбекистон ҳудудига маркази Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ антициклон қисми кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Бу кунларда Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати пасаяди. 9 февралда республика ҳудудининг катта қисмида кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ, 10 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ – 3 даража илиқ  орасида бўлади. Республика шимолида ҳарорат кечаси -7 -12 даражагача совуқ, Устюртда -15 даражагача совуқ, кундузи эса -2 -7 даражагача пасаяди.

7-9 феврал кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

8 февралда эса Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутиляпти. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 17-20 даражагача илиқ бўлади.