Туркияда зилзила қурбонлари сони 250 нафардан ошиб кетди

55

Туркия Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш ташкилоти (AFAD)нинг маълум қилишича, дастлабки зилзиладан сўнг, маҳаллий вақт билан соат 10:00 га қадар 78 та силкиниш қайд этилган. Уларнинг энг кучлиси 6,6 магнитудали бўлган.

AFAD, шунингдек ҳозиргача Қаҳраманмарашда 70, Газиантепда 80, Шанлиурфада 13, Диярбакирда 14, Аданада 10, Адяманда 13, Усманийда 20, Ҳатайда 4, Килисда 8 ва Малатяда 47 нафар – жами 284 нафар фуқаро табиий офат қурбони бўлганини маълум қилмоқда. Шунингдек, 2 323 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.

Туркияда содир бўлган зилзила даражаси 4-даражали деб эълон қилинди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги учрашувларда Фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни мувофиқлаштириш маркази (ERCC) орқали ҳудудларда қидирув ва қутқарув соҳасида халқаро ёрдам ҳам сўрамоқда.

Голландия, Озарбайжон ва Англия каби кўплаб мамлакатлардан аллақачон ёрдам таклифлари олингани маълум қилинди.