Газ қазиб чиқаришда самарасиз ишлаётган корхоналарга чоралар кўрилади

41

2023 йилги Давлат дастури лойиҳасининг 23-мақсадида белгиланишича, Энергетика ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги раҳбарияти олдига 2023 йил давомида газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензияларни қайта кўриб чиқиш, самарасиз ишлаётган корхоналар бўйича чоралар кўришга оид амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилади.

Бунда газ қазиб чиқаришга берилган барча лицензиялар хатловдан ўтказилиб, лицензия шартларида белгиланган мажбуриятларни ўрганиб чиқиш бўйича Чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Шунингдек, газ қазиб чиқаришга берилган барча лицензиялар шартларида белгиланган мажбуриятлар бажарилиши ҳам тўлиқ ўрганиб чиқилади. Ўрганиш натижаларига асосан эса, вазирликлар, самарасиз ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритадилар.

Эслатиб ўтамиз, Давлат дастурининг 23-мақсади билан мамлакатда геология-қидирув ишлари ҳажмини кескин ошириш, соҳага хусусий инвесторлар ва илғор хорижий компанияларни кенг жалб қилиш назарда тутилмоқда.