Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати яна узайтирилди

21

Қайд этилишича, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 15 март этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам талабалар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилган ва бу муддат 20 январ этиб белгиланган эди.