Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони 5 минг нафарга етган – статистика

36

Статистика агентлиги 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларини сафар мақсадлари бўйича тавсифлаб чиқди.

Унга кўра, ҳисобот даврида жами 423,7 минг нафар (ўтган йилнинг мос даврига 2,5 баравар кўп) чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган бўлса, даволаниш учун келган хорижликлар сони 5 минг нафарга етган. https://t.me/statistika_rasmiy/3304

Шунингдек:
— қариндошларни йўқлаш – 379,6 минг киши
— дам олиш – 26,9 минг киши
— хизмат юзасидан – 8,2 минг
— даволаниш – 5,0 минг киши
— тижорат – 2,8 минг киши
— ўқиш мақсадида – 1,2 минг киши Ўзбекистонга келган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 11 ойида 65,6 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. 2021 йил мобайнида эса худди шу мақсадлар билан Ўзбекистон чегарасини 32,4 минг хорижлик кесиб ўтган.