Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар беради.
Хабарга кўра, яқинда санитария-эпидемиология бошқармаси ходимлари Жўқорғи Кенгес раисининг топшириғи асосида Кегейли тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида текширув ўтказган ҳамда бир қанча мактабларда қўпол хато ва камчиликларни аниқлаган.
Текширувлар давомида болаларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган меъёрга жавоб бермаслиги, шунингдек, мактаблар ичимлик суви билан таъминланмагани, иссиқ чой учун шароит яратилмагани маълум бўлган.
“Ачинарлиси, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўрганилганда, олма шарбати истеъмолга яроқсиз экани, қадоқланган маҳсулотлар эса зараркунандалар билан зарарлангани аниқланди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, маҳсулотлар махсус автомашиналарда эмас, йўловчи транспортида етказиб берилган, баъзи мактабларда озиқ-овқат сифатини назорат қилувчи комиссия ташкил этилмаган.
Таъкидланишича, ҳозирда ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, айбдорларга қонуний чора кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
P.S. Мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизими 2022 йилнинг 1 апрелидан дастлаб Қорақалпоғистонда ҳамда Хоразм вилоятида жорий этилган эди.
