Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган “Фуқаролар учун бюджет – 2023” нашрида 2023 йилга мўлжалланган Давлат бюджети даромадлар прогнози макроиқтисодий кўрсаткичлар, жаҳон бозорларидаги прогнозлар ва солиқ сиёсатида режалаштирилган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.
Нашрда қайд этилишича, 2023 йилда Давлат бюджети даромадлари 232 трлн 607 млрд сўм прогноз қилинди ёки ЯИМ га нисбатан 21,8 фоиз. Ушбу кўрсаткичлар 2022 йилда 202 трлн 43 млрд сўм ёки ЯИМ га нисбатан 22,7 фоизни ташкил қилган.
Давлат бюджети даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг иқтисодий ҳолатига боғлиқ бўлиб, уларнинг жорий йилда солиқ тушумларидаги улуши қуйидаги кўринишда прогноз қилинмоқда (фоизларда):
1. АЖ “Навоий кон-металлургия комбинати” – 14,8 фоиз;
2. АЖ “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” – 8,1 фоиз;
3. АЖ “Ўзбекнефтгаз” – 1,8 фоиз;
4. АЖ “Ўзтрансгаз” – 1,7 фоиз;
5. МЧЖ “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” – 0,6 фоиз;
6. АЖ “Ҳудудгазтаъминот” – 1,2 фоиз;
7. АЖ “Uzbat” – 1,1 фоиз;
8. АЖ “Ўзавтосаноат” – 0,9 фоиз;
9. ҚК МЧЖ “Uz-Kor Gas Chemical” – 0,6 фоиз
АЖ “Ўзбекистон металлургия комбинати” – 0,4 фоиз.
Маълумот учун, “Фуқаролар учун бюджет: 2023 йил учун тасдиқланган бюджет” ахборот нашри БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш дастури доирасида тайёрланган.
