Россияда рус тилини билмаган мигрантлар жаримага тортилиши мумкин

33

Россия ИИВнинг Миграция бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова рус тилини билмаган мигрантларни жаримага тортиш ҳақида таклиф билдирди.

Унга кўра, мигрантлар учун рус тили ҳамда Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиш даражасига қараб қатъий белгиланган аванс шаклида тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига чегирма коэффициентини жорий этиш таклиф этиляпти.

Таклифга кўра, чегирма мигрантларнинг базавий билими учун – 10 фоиз, ўртача даражаси учун – 15 фоиз, энг юқори даражаси учун – 20 фоиз, рус тилида эркин сўзлашувчилари учун – бирданига 50 фоиз чегирмалар кўзда тутилади.

Казаковага кўра, ойлик дастлабки тўловни камайтириш коэффициенти рус тилини ўрганишни рағбатлантириш учун ишлатилиши мумкин. Шунингдек, у тил рейтингини жорий этишни таклиф қилди. Казакованинг айтишича, мамлакатга келган мигрант “мослашув давридан ўтгач, яъни бир ёки уч ойдан сўнг тилни билиш рейтингидан” ўтиши керак бўлади.

Агар мослашиш давридан кейин (1-3 ой) ҳам мигрантнинг бу борадаги кўрсаткичлари паст бўлаверса, у “мослашув тўлови”ни тўлашга мажбур қилинади, яъни унга жарима солинади.