Агар кам китоб ўқийдиганлар тоифасидан бўлсангиз, бир йилда 200 та китобни ўқиш сиз учун ишонарсиз рақам. Аммо бу исталган кишининг қўлидан келади.
Келинг, ҳисоблаб кўрамиз: мутолаа тезлиги дақиқасига 200 та сўзга тўғри келади. Ўртача ҳажмли китобда деярли 50 мингта сўз мавжуд.
Демак, 200 китоб × 50 000 сўз = 10 000 000 сўз 10 000 000 сўз / дақиқасига 200 сўз = 50 000 дақиқа 50 000 дақиқа/ 60 дақиқа = 833 соат.
200 та китоб ўқиш учун йилига 833 соат сарфлаш керак. Бу кунига 2-3 соат дегани. Хўш, бу вақтни қаердан олиш керак?
Ижтимоий тармоқларни китобга алмаштириш лозим
Ижтимоий тармоқлар – кичик маълумотлар тўплами: хабарнома, расм, гифкалар. Мия бу каби енгил парҳезга кўникади ва диққатингизни бир жойга жамлаш тобора мураккаблашади. Китоб мутолааси – бир предметга узоқ муддат давомида диққатни жамлашдир.
Ижтимоий тармоқларни китобларга алмаштиринг. Шу йўл билан мия зарурий нарсаларга эътибор қаратишни бошлайди. Информацион чиқиндидан хотира ва диққат азият чекади. Қарорларни қабул қилиш ва ҳиссий қайта ишлаш мураккаблашади. Китоб эса англаш функцияларига ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
Оғзаки ва ёзма баён қилишингиз осонлашади
Китоб мутолааси суҳбат тарзингизга тўғридан-тўғри таъсир қилади. Бадиий адабиётни ўқиётганингизда сиз ўзингиз сезмаган ҳолда тилингизни бойитасиз.
Ижтимоий тармоқларда фойдали мақола ва видеолар, бироқ шу билан бир қаторда, бефойда унсурлар ҳам кўп ва айнан улар информацион рационимизнинг катта қисмини ташкил қилади. Нафақат илмий, балки бадиий адабиётларда ҳам кўплаб фойдали нарсаларни топасиз.
Ўзгаришларни бошлаш
Ижтимоий тармоқлар ва телевизордан мутолаага ўтиш у қадар осон эмас: осон маълумотларни олиш одати сизни ортга – ёрқин сурат ва мемларга тортади. Ижтимоий тармоқлар тобеликни чақириш мақсадида ишланган. Маълумот реклама каби осон ва ёрқин. Миянгизга уни қайта ишлаш учун қувват сарфлаш талаб этилмайди. Унга эса бу ёқади. Шунинг учун ижтимоий тармоқларсиз ўзингизни ноқулай ҳис этасиз.
Агар бирор марта чекишни ташлаган бўлсангиз, биласизки, уйда чекишни ёдга соладиган нарсаларни йўқотиш керак. Бу ижтимоий тармоқларга ҳам тегишли.
Агар қоғоз китобларни хуш кўрсангиз, уларни кўринарли жойга қўйинг. Смартфонда ўқийдиган бўлсангиз, барча ижтимоий тармоқлар иловаларини ўчиринг ёки беркитинг. Асосий экранда мутолаа дастурини қолдиринг. Мутолаа вақтида барча хабарномаларни ўчиринг: сизни ҳеч нарса китоб ўқишдан чалғитмаслиги керак.
Одатга айлантиринг
Мутолаа қилиш одатини яратинг. Кунига бир неча бет, бир боб, 15 дақиқадан бошлаб, аста-секин ўқилган бетлар сонини ошириб боринг.
Сизни ҳақиқатан ҳам жалб этадиган китобларни танланг. Бу жуда муҳим! Фойдали деб ҳисобланган, бироқ зерикарли асарларни ўқишга ўзингизни мажбурламанг. Агар ўқиб тугатилмаган китоблар қизиқтирмаса, уларни ўқишни дарҳол бас қилинг ва янгиларини бошланг.
Сиз мутолаани ёқтириб қолишингиз зарур. Акс ҳолда, интилишларингиз бесамар бўлади.
Ҳар қандай бўш вақтдан фойдаланинг
Ёнингизда доим китоб олиб юринг: ким билади, балки бўш вақт топилар. Транспортда, навбат кутишда ўқишингиз мумкин. Ҳар бир бўш дақиқани мутолаа билан тўлдиринг.
Ана шунда ижтимоий тармоқлардаги тонналаб бефойда постлар ўрнини кун келиб, ҳаётингизни тубдан ўзгартирадиган маълумотлар эгаллайди.



