Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари охирги ҳафтада Ўзбекистон супермаркетларида истеъмол товарлари нархининг ўзгаришини таҳлил қилди. Унга кўра тадбиркорларга берилган имтиёз туфайли нархлар пасайишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 23-мартдаги фармонига биноан мамлакатимиз ҳудудига олиб киришда божхона божининг вақтинчалик ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати эълон қилинганди.
Таҳлил учун супермаркетлардаги 102 турдаги 6959 хил истеъмол товарлар нархига оид маълумотлар wеб-сcрапинг йўли билан юклаб олинди. Жорий йилнинг 5 майидаги нархлар товар гуруҳлари бўйича 12 май кунидаги нархлар билан қиёсланди.
Олинган натижалар 12 майда 31 турдаги сабзавот маҳсулотлар нархи 5 майдагига қараганда ўртача 81 сўмга, 33 турдаги мевалар нархи 4782 сўмга, 291 турдаги шоколад маҳсулотлари нархи 754 сўмга арзонлашганлигини кўрсатди.
