36 нафар масъул шахсга нисбатан 118 млн. 500 минг сўм миқдорда жарима қўлланди

32

Жорий йилнинг 1-май — 1-июл  кунлари Навоий вилояти Экология бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларнинг ҳолати юзасидан ҳудудларда ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганиш давомида Учқудуқ туманида 6 нафар, Кармана, Хатирчи, Конимех туманларида 5 нафардан, Қизилтепа туманида 4 нафар, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида 3 нафардан, Нурота ва Навбаҳор туманларида 2 нафардан ҳамда Томди тумани 1 нафар масъул шахслар томонидан ҳудудларда 2022-йил куз ва 2023-йил баҳор мавсуми давомида экилган дарахт кўчатлари парваришига эътибор қилмаганлиги ва суғорилмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудлардаги 36 нафар масъул шахсларга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3- қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб,  118 млн. 500 минг сўм миқдорда жарима белгиланди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.