Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» асари можарога сабаб бўлди

165

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” асаринининг контрафакт нусхалари Самарқандда сотилганлиги аниқланди. “Ilm-ziуo-zakovat” ҳамда   “Meriуus” нашриётларида чоп этилган ана шундай контрафакт нусхалар бор экан.

Адлия идоралари томонидан таниқли ёзувчининг ўғли ва меросхўри Ф.Ҳошимовнинг мерос ҳуқуқи бўйича мурожаати  ўрганилганида, якка тадбиркорга тегишли савдо шохобчасида мазкур асарнинг контрафакт нусхалари сотилган.  Тадбиркорга контрафакт нусхаларини сотувдан олиш ҳақида тақдимнома киритилиб, таъсирий чоралар кўрилган.

Самарқандда “Икки эшик ораси” асарида ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аввал ҳам рўй берганлиги  аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси “муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунига кўра, юридик ва жисмоний шахслар, қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланиш мумкинлиги эслатилди.