“Ташаббусли бюджет” ёки халқ тилида айтганда “опен бюджет” жараёнларининг иккинчи қисмига старт берилди. Биринчи жараёнда кўчаларда, бозорларда тунелларда, ҳаттоки йўлларда ҳам пул эвазига овоз йиғиш ҳолатлари кўпчиликнинг асабини бузган эди. Энди эса қўшимча пул эвазига аҳолидан контактида бор рақамларни сўрашаётган вазиятларга ҳам дуч келаяпмиз.
Ваҳоланки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 462-моддасига кўра:
Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда ошкор этиш, тарқатиш, эгасизлантириш, ўзгартириш, ишлаб бериш, қонун билан белгиланган мулкдор ва оператор томонидан шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўрмаслик, шахсга доир маълумотлар ўзгарган тақдирда, бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор этмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзингиз билмаган ҳолда арзимаган 5 минг, 15 минг сўм эвазига катта жарима тўлашдан тортиб қамоқ жазосигача тортилишингиз мумкин. Шундай экан, бировнинг телефон рақамини унинг розилигисиз ҳеч кимга берманг.
ishonch.uz
