Ҳуқуқий тарғибот яхши йўлга қўйилгани учун бугунги кунда ишчи-ходимлар қандай ҳолатда қаерга мурожаат қилишларини яхши билишади. «Ҳудудий электр тармоқлари» Сирдарё филиали Гулистон тумани корхонасида электромонтёр вазифасида ишлаётган Абдували Аҳмедов иш вақтида оғир жароҳат олиб, меҳнатга лаёқатини йўқотади.
2021 йил 3 февралдан III гуруҳ ногирони бўлиб қолган ходим зарар пулларини ололмагач, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти кенгашига мурожаат қилади. Кенгашнинг меҳнат техник инспектори саъй-ҳаракатлари билан Абдували Аҳмедов 2023 йил май ойидан 2025 йил май ойига қадар ҳар ойда 1 миллион 200 минг сўмдан зарар пулларини оладиган бўлди. Шу билан бирга, бир йўла 18 889 454 сўм зарар пуллари ҳам ундирилди.
Абдукамол ҲАКИМОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Сирдарё вилояти кенгаши меҳнат техник инспектори
