Озарбайжоннинг  от ўйинлари тарихидан

1496

Озарбайжон – қадимдан йилқичилик ривожланган мамлакат. Бу ўлкада отлардан  хўжалик юмушларида фойдаланишдан ташқари яна бошқа мақсадларда ҳам  етиштирилган. Шулардан бири бу от пойгаси ва от спорти ўйинлари бўлиб, улар  одамда эпчиллик, чаққонлик, куч ва жасоратни ривожлантиради.

Уларнинг кўплари унутилган, баъзилари эса бугунги кунгача сақланиб қолган, кенг тарқалган ва ҳатто турли мусобақалар дастурига киритилган. Ана шундай қадимий ўйинлардан бири Чавгон ўйинидир. Низомийнинг “Ҳусрав ва Ширин” асари ва “Дада Қўрғуд” достонидан маълумки, Чавгон тарихи Озарбайжонда камида VI-VII асрларга бориб тақалади.

Чавгон қўшни мамлакатларда биринчи жамоавий ўйин сифатида кенг тарқалган. Ўша даврларда бу зодагонлар ўйини, “подшоҳлар ўйини” ва “ўйинлар маликаси” ҳисобланиб, чавгонни фақат бадавлат кишилар олиши мумкин эди. Чунки мазкур ўйинни ўйнаш учун жиҳозланган майдон ва биринчи навбатда, махсус ўқитилган қимматбаҳо отлар керак бўлади.  Қорабоғ отлари эса бунинг учун  идеал эди: улар унчалик катта эмас, аммо мушаклари яхши ривожланган.

Чавгоннинг қорабоғ отидаги ўйини ЮНЕСКОнинг фавқулодда номоддий мерос рўйхатига киритилган. Озарбайжонда Чавгондан ташқари бошқа от ўйинлари ҳам машҳур бўлган: Папаҳ ўйини, Сурпапа, Қизни тут ва бошқалар шулар жумласидандир.

Зебо Намозова тайёрлади