Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл-қурилиш ишларини назорат қилиш инспекциясига!
Равон йўлда манзил олислиги ҳам билинмайди. Аммо бизнинг Самарқандда йўл катта муаммога айланган. Энг ачинарлиси, таъмирдан чиқарилиб, янги асфальт тўшалган йўлларнинг баъзи қисмлари уч-тўрт ой ўтмасдан яроқсиз ҳолга келаётир. Мисол учун, жорий йилда Самарқанд ва Челак шаҳрини боғловчи йўлда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Аммо бу йўлда ҳаракатланадиган ҳайдовчиларнинг қувончи узоққа чўзилгани йўқ. Йўлнинг Эшимоқсоқ, Тоймурод қишлоқлари оралаб ўтган қисмида носозликлар юзага келди. Янги қуйилган асфальтдаги ёриқлар ҳаракатга хавф солди. Тўғри, бу ёриқлар ҳозирча ямаб қўйилди.
Аммо шу ўринда ҳақли савол туғилади: йўл қурилиши сифати устидан назорат борми? Агар у бўлса, нега янги йўлларнинг чидамлилик даражаси паст?
Гулчеҳра Ўролбоева
Пайариқ тумани
